Тили чучук одамнинг имомати ва азон ҳақида
Ассалому алайкум! Устозлар тили чучук одам имомликка ўтса бўладими? Мисол учун ض (Дод) калимасини ظ (Зо) қилиб ўқийдиган бўлса намоз бузилмайдими?
2. Бир дўстим бир масжидда азон тажвидсиз айтилябди деб шикоят қилиб қолди. Устозлар Азонни тажвид билан айтиш шартми, чунки кўп масжидларда махаллани одамлари айтишади, мен унга тажвидсиз айтилса ҳам намозга зарари йўқ дедим, чунки азон айтиш суннат амал. Мен бир Устоздан сўраганимда у инсон азон Қуръонда келмаган, албатта тажвид билан айтиш афзал, лекин намозни бузиб қўймайди дегандилар. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Ундай одам туғри қироат қиладиган одамларга имомгарчиликка ўтиши тўғри эмас. 2). Нафл намози ҳам суннат, шундай бўлсада у намоздаги қироат, рукуъ ва саждалар фарз. Худди шунингдек азон айтиш ҳам суннат бўлсада фарз бўлган, уни зиддида куфр бўлган аҳкомлари ҳам бор. Масалан Аллоҳу акбар лафзини Ааааллоҳ деб ўқиса ўта қўпол хато қилган бўлиб, Аллоҳ улуғми бекорларни айтибсан деган бўлади. Араб тилида уни истифҳом инкорий дейилади. Ва ҳоказо... Шунинг учун азонни ҳам тажвиди бор, чиройли овоз соҳиби айтиши керак. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. https://fiqh.uz/maqola/333
29 Апрел 2022, 22:51 | Савол-жавоблар | 178 | Долзарб саволлар