Сув қачон беихтиер ишлатилинади
Ассалому алайкум! Иссиқ кунларда ихтиерий равишда чап ва ўнг елкадан сув қуйиб туриш мумкинми, ёки бу иш сувни бехуда сарфланишига кирадими? Ўзи умуман олганда сув қачон бехуда сарфланиши мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло неъматларини бандалари эҳтиёжи тушганида фойдаланиш учун яратган. Шу билан бирга уларга исрофни ҳаром қилган. Инсон ўзи вазиятга баҳо бериб, ҳожатини қондириш учун камсарф, исрофдан холи йўлни тутиши керак. Иссиқ кунда баданни совитиш учун нам матога ўраниб олса ҳам мақсад ҳосил бўлаверади. Агар бу кифоя қилмаса, саволда сўралгани каби елкадан сув қуйса бўлади. Валлоҳу аълам!
21 Сентабр 2023, 14:07 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар