Намозларимга хўжайиним қарши

Ассалому алайкум! Ёшим 23 да яқиндан намоз ўқишни бошладим. Лекин хўжайиним 5 махал намоз ўқишимга қаршилар фақат бомдодни ўқи қолганларига улгурмайсан хар куни қазо қилиб ўқийсанми кейин деб рухсат бермаябдилар. 2 нафар ёш болам бор, талабаман. Улгураман десам хам йўқ болалар катта бўлсин ўқишни тамомла кейин деябдилар. Ўзимни ўқигим келяпти. Шунга нима қилишни билмаяпман. 2. саволим мен 7 йилдан бери намоз ўқимасдан келаётган эканман атрофимдаги катталар намозни қариялар ўқийди ёшларга нима бор деган гапларини кўп эшитиб келганимиз учунми шунга ишониб намоз ўқимаган эканмиз энди мен шунча йил қолдирган намозларимни қандай адо этишим керак йўл йўриқ кўрсатингизлар илтимос. Қайнонам яқинда 60 га кирадилар намоз умуман ўқимайдилар овсиним иккимзга мен силарни деб намоз ўқимаяпман мен агар намоз ўқисам менга чидолмайсилар деб айтадилар лекин нимага ундай дейдилар нимага чидолмайсилар дейишини тушунмаймиз. Шу холатда биз хам гунохкор бўлиб қоламизми энди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Аллоҳ эрингизни ғазабидан сизни қутқара олади, аммо эрингиз сизни Аллоҳнинг ғазабидан қутқара ололмайди. Сиз Аллоҳга итоат қилинг. Сўраб ҳам кўрсатиб ҳам айтиб ҳам ўтирмасдан намозларингизни ўқинг.2). Қолдирган намозларингизни ҳаммасини ҳисоблаб фарз ва витрларнинг қазосини ўқиб берасиз. 3). Сизлар ўқинг деб айтишинглар билан масъулиятларингиз соқит бўлади. Ўқимасалар ўзлари гуноҳкор бўладилар, сизларга гуноҳ бўлмайди. Иложи бўлса, нима деса ҳам “хўп бўлади, сиз бошлайверинг биз тайёрмиз” деб айтинглар. Намоз ўқишларига сабабчи бўлиб қолсанглар, жуда катта савобга эга бўласизлар. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:46 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar