Психолог бўлиш мумкунми?

Ассалому алайкум! Психолог ёки психиатр бўлиш мумкинми исломда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ислом шариати чегараларидан чиқмасангиз, бошқа дин ақийдаларини олға сурмасангиз, ҳозирда яҳудий ва насронийларнинг қўлида бўлган ва ўзгартиришларга учраган таврот ва инжилдаги гапларни ҳужжат сифатида келтирмасангиз психолог бўлишингиз жоиз.وَلَا يَنْبَغِي لِلرَّجُلِ أَنْ يَسْأَلَ الْيَهُودِيَّ وَالنَّصْرَانِيَّ عَنْ التَّوْرَاةِ وَالْإِنْجِيلِ وَالزَّبُورِ وَلَا يَكْتُبُهُ وَلَا يَتَعَلَّمُهُ وَلَا يُسْتَدَلُّ لِإِثْبَاتِ الْمَطَالِبِ بِمَا ذُكِرَ فِي تِلْكَ الْكُتُبِ وَأَمَّا اسْتِدْلَالُ الْعُلَمَاءِ فِي إثْبَاتِ رِسَالَةِ سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِالْمَذْكُورِ فِي أَسْفَارِ التَّوْرَاةِ وَصُحُفِ الْإِنْجِيلِ فَذَلِكَ لِلْإِلْزَامِ عَلَيْهِمْ بِمَا عِنْدَهُمْ كَذَا فِي الْوَجِيزِ لِلْكَرْدَرِيِّ. (الفتاوى الهندية) Мусулмон киши яҳудий ва насронийдан (ҳозирги) таврот, инжил ва забур ҳақида сўраши, уларни ёзиши, ўрганиши, ўша китобларда ёзилган гаплардан ўз мавзуси ва масаласини исботлаш учун далил сифатида фойдаланиши дуруст эмас. Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларини исботлашда дин уламоларининг (ҳозирги) таврот ва инжил саҳифаларидаги маълумотлардан далил келтириши эса уларни ўзларидаги нарса билан мулзам қилиш учундир. (Фатовои ҳиндийя). Валлоҳу аълам!

5 Октабр 2023, 22:29 | Савол-жавоблар | 0 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar