Никоҳи ҳалол бўлган аёллар

Ассалому алайкум! Мени онамни оталарини 2 аёллари бўлган. Онам бобомнинг 2- аёлларидан туғилганлар. Мени уйланиш вақтим келган шу сабабдан қариндошлар орасидан бир қизни таклиф қилишди. Шунда менда савол туғилди у қизни никоҳи менга ҳалол ёки харомлиги тўғрисида. У қиз менга қандай қариндош бўлади десак Бобомнинг 1чи аёлларидан қизларининг яъни онамнинг она бошқа ота бир опасининг невараси (қизининг қизи) шу холатда мен у қизга никоҳланишим шаръан жоизми ёки йўқ. Жавоб учун олдидан раҳмат, ушбу холат бўйича аниқроқ манбаа сайтдан топа олмаганим учун ўзларингизга мурожаат қилдим.  
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У қиз сиз учун бегона экан. Агар у қиз билан эмикдош бўлмасангиз никоҳингиз дуруст. Валлоҳу аълам!

5 Октабр 2023, 22:39 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar