Ёлғончи эр

Ассалому алайкум! Хўжайиним мен билан оила қурушидан олдин бошқа билан 10 йил яшаган ва бефарзандлик сабаб ажрашган. Менга турмуш қурганимиздан кейин у билан учрашмасликга, гаплашмасликга ваъда берган. Биз оила қурдик шукрки хомиладор бўлдим. Хўжайиним ваъдасини унутди. Яширинча езишмалар, учрашувларини сеза бошладим. Ўзига айтсам тан олмади. Сабр қилдими, фарзандимиз тугилди. Кейин очиқчасига оилавий ота онаси билан борди келди қила бошлашди, яъни мендан бошқа хаммаси биларди. Табиийки ўртамизда келишмовчиликлар чиқа бошлади. Хуллас бир кун уй олдида олдинги хотини билан учрашиш турганини кўрдим. Онаси хам бор эди улар бн. Отасига айтсам ўзимга қараб бақириб кетди, сен емонлигинг учун учрашяпди дейди. Кўнглим қаттиқ огриди. Анча тортишувлар бўлди. Хозир ота уйимдаман ярим йилдан ошди, ажримга берди. Суд ажрашишга хеч қанақа хаққинг йўқ, ваъда бериб уйланганингдан кейин ваъдангни бажармагансан деди. Ажримга бергани учун штраф солди. Бирга яшайсан деди. Олиб кетармикан деб кутдим. Келмади, хозир яна бошқа аёл билан никох ўқитиб яшаяпди экан. Саволим бир болани етим қилиб, бундай эркакларга охиратда қандай жазо бор
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай масалаларда хулоса чиқаришдан олдин нариги тарафнинг ҳам сўзини тинглаб кўриш керак. Савол берувчи эътибор қаратмаётган масаланинг муҳим нукталари бўлиши мумкин. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилинг. Ҳолатингизни батафсил тушунтиринг. Билимсизлик туфайли ноўрин талоқ сўраб ёки эрингизга итоатсизлик қилиб ёки оилани бузиб гуноҳкор бўлиб қолманг. Валлоҳу аълам!

8 Октабр 2023, 21:47 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar