Вариант савдода олувчи товарни қайтариб берса

Ассалому алайкум! Тижорат мақсадида ишлатиладиган мулкларни вариантга сотилган. Муддат ва миқдорлар келишилган. Бир ойдан сўнг биринчи тўлов олинган. Иккинчи ой тўлов муддатига яқин келганда олган киши мулкларни сотувчига қайтариб бермоқчи, амалга оширган биринчи тўловига розиман деяпти, бундан ташқари мулклар бироз эскирганлиги сабабли ўзини ёнидан бироз харажат хам қилган у бу жойини тўғрилашга (ремонт харажати борлиги сотилаётганда айтилган). Ўтган икки ой давомида фойда қилганми зарар қилганми сотувчига қоронғу. Динимизда мулкларни ремонтига қилинган харажат ва биринчи ой учун тўлов пулини хукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда вариантга, яъни тақситга сотган тараф, сотилган молни қайтариб олишга мажбур эмас. У молни олишни рад этиб, пулни ўз вақтида тўлаб боришни талаб қилиши мумкин. Агар уларни қайтариб олишга рози бўлса бу янги савдо бўлади, яъни молга икки томон рози бўладиган янги нарх белгиланади. Ушбу нарх аввалги ҳали тўланмаган савдо нархидан оз бўлиши ҳам жоиз. Бу ъийна савдоси ҳисобланмайди, чунки аввалда сотилган мол едирилиш ва зиёдалик киритиш туфайли ҳукмда бошқа молга айланган. Валлоҳу аълам!

9 Октабр 2023, 22:31 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar