Асрдан кейин Қуръон ўқиш
Ассалому алайкум! Мани ишдан чиқиш вақтим айнан аср вақтига тўғри келади ҳозирги кунда. Масжидда асрдан кейин шомга қадар Аллоҳ қодир қилганча Қуръон тиловатини одат қилишка ҳаракат қиляпман. Ўша масжид аҳлидан икки киши (ўзим бошқа вилоятданман, Тошкентда ишлайман), бириси ёшроқ йигит, бириси ёши анча катта отахон, шом киришига яқин, аниқроғи асрдан бир соатлар ўтиб Қуръон ўқимаслик керак экан, Аллоҳ таоло ўқисанг кўр қиламан деган эмиш, қоридадалар шундай дейишкан экан, оят ҳам ҳадис ҳам бор эмиш бунга. Қаерда у оят ёки ҳадис, мана Қуръон десам, ўзлари Қуръон ўқимас экан, қоридадалар, яна қандайдир тариқат девоналари айтган эмиш. Имомдан сўрайлик десам, у ҳам билмас экан, отахонни айтишига қараганда. Лекин ҳали имомдан сўрай олганимизча йўқ, фақат жума кунлари кўришка имкон бўлади. Балким шундай ҳадис бордир, билмай қолгандирман. Бундай оят борлиги ҳам ман билмайман, тафсирларни ўқиб, эшитиб бундай маълумот эшитмаган эканман. Саволим: бу гап қанчалик асосли, асрдан кейин намоз ўқимаслик ҳақида биламиз, лекин Қуръон ўқимаслик ҳадиқа бирор қайтариқ борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри фикрлабсиз. Бу ҳақида на оят ва на ҳадис бор. Динимизда “Қуръон ўқимаслик керак экан, Аллоҳ таоло ўқисанг кўр қиламан деган эмиш” деган гап йўқ. Шароитингиз шуни тақозо қилса ёруғлиги яхши бўлган, кўзингизга зиён етмайдиган жойда Қуръон ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
16 Октабр 2023, 14:38 | Савол-жавоблар | 0 | Қуръони карим