Интернетдаги сайт орқали инвеститсия киритиш
Ассалому алайкум! Интернетда шундай сайт борки, у орқали инвеститсия киритилса, даромад кафолатланган. Асосан валюта бозорга, қимматбаҳо металларга инвеститсия киритилади. Маълум муддатга киритилган инвеститсия муддат тугагач асосий инвеститсия суммасини ҳамда кафолатланган қўшимча даромад қайтариб берилади. Инвестор ҳеч қачон зарар кўрмаслиги таъкидланган. Ко‘плаб инвесторлардан олинган маблағлар тўпланиб, профессионал трейдерлар жамоаси орқали бошқарилиши айтилган. Ҳамда даромадлар инвесторлар кесимида тақсимланади. Бунда риск 0 га тенглаштирилган. Саволим шундайки, бундай усулда даромад олиш ҳалолми ёки ҳаром?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёзганларингизга кўра ўша сайт аслида ҳеч қандай инвестиция билан шуғулланмайди, балки инсонларни шу гап билан алдаб маблағ жалб қилади. Чунки ҳар қандай инвестицияда хатар ва зарар кўриш эҳтимоли албатта бўлиши керак. Сиз ўша сайтнинг манзилини бизга ёзиб юборинг. Текшириб, айнан қандай фаолият олиб боришларини айтиб берамиз. Валлоҳу аълам!
16 Октабр 2023, 13:58 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат