Бировга зиён етказиш

Ассалому алайкум! Мен бир хусусий шифохонада шифокор бўлиб ишлайман, рентгенолог бўлиб. Ишга кирар пайтимизда ишчи хоналар билан танишганмиз ва нур ўтказиш хавфсизлиги бўйича сўраганмиз, иш берувчилар хамма хона давлат стандарти бўйича текширилган хавфсизлик бўйича камчилик йўқ, хонани СЭС томонидан берилган паспорти бор деб гувохлик беришган. Бир неча йил ишлаганимиздан сўнг айниқса "ковид" пандемия пайти, хонадошларим ва мени тобим қоча бошлади. Мен олдин иш беручиларга нур ўтказувчанликни қайта текшириб беринг деб бир неча бор мурожаат қилдим. Охири ўзим вилоят СЭС ходимига телефон орқали чиқиб текширув уюштирдим. Маълум бўлишича стандарт бўйича рухсат берилган кўрсатгичдан 18-20 марта юқори натижа чиқди. Иш жараёнини тўхтатдик. Суриштириб билсам иш берувчи лицензия олиш пайтида СЭС ходимига пора бериб, ёлғон хужжат тўғрилаб иш фоалиятини бошлаган. Узоқ муддатли нурланиш натижасида бизда сурункали нурланиш касаллиги бошланди, бундай холат атом портлашида кузатилади. Энди мен шу холат тақдиримда бор экан деб рози бўлиб юришим керакми ёки конуний даволанишим учун иш берувчидан талаб қилайми. Шикоят қилсам кўпчилик қамалиб кетиши мумкин. Лекин мени даволанишим учун хам суяк кумигини кўчириб ўтказиш операцияси зарур, нархи 120-180 минг долларгача, бундай пул табиий оддий врачда бўлмайди. Қандай йўл тутсам тўғри бўлади? Қолган хамкасбларимда хам шундай муаммо, бирида иммунитет пасайган, йирингли холатлар кўп бўляпти, бирида лимфа безлари катталашиб кетмоқда. Иш берувчи ва СЭС ходимини манфаати йулида 3та тиббиёт ходими инвалид булди, канча умри колган ёлгиз Аллоҳга аён.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизларга етказилган зарарни тўла қоплатишга ҳақлисиз. Тегишли жойларга мурожаат қилиб ҳаққингизни охиригача талаб қилинг. Валлоҳу аълам!

28 Октабр 2023, 12:08 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar