Қилич дуоси

Ассалому алайкум устозлар! Буни бир таниш инсон номидан гапирмоқдаман. Унинг саволи сеҳрдан, душмандан, золимлардан сақланиш дуоси ҳақида эди. Уни қилич дуоси дейдилар экан. Уни Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алига ўргатган экан. Шу дуо ҳақида маълумот берсангиз. Иложи бўлса ёзиб берилса , ўқиб турардим деб айтиб қолди у киши.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу дуонинг Али розияллоҳу анҳуга етиб борадиган саҳиҳ санади мавжуд эмас. Шу туфайли уни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёки Алий розияллоҳу анҳунинг дуоси дейиш хатодир. Валлоҳу аълам!

18 Ноябр 2023, 11:36 | Савол-жавоблар | 0 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar