Ғийбат хақида

Ассалому алайкум! Бир маьрузада эшитиб қолдим ғийбат қилиш гуноҳ, ғийбатни ҳалол санаш куфр деб. Тушунишим бўйича шариат хукмларини бажармаслик гуноҳ, уларни нотўгри дейиш, қабул қилмаслик куфр бўлади. Хозирда бу холат ичимизда тўлиб-тошиб ётибдику! 1-саволим. Кўпчилик буни ғийбат эмас сухбат, сухбатни ширини гийбат, бировни озгина пули қолиб кетармиди х.к каби гапларни ишлатишади. Агар шу одам шу гапига тавба қилмай ўтса, мусулмон бўлиб ўтган бўладими еки бошқами. 2-саволим. Агар банда шунга ўхшаш гуноҳ қилган бўлса-ю эслолсама, хамма гуноҳларига тавба қилиш орқали ўша гунохларидан хам қутулса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Шариатда қатъий далиллар билан ҳаромлиги собит бўлган ишларни ҳалол санасагина куфр бўлади. Ундан бошқасини ҳалол санаш диндан чиқармайди. Ҳақиқатда ғийбат бўлган гапни “ғийбат эмас”, деб ҳисобласа жоҳиллик қилган бўлади.2). Бўлади. Валлоҳу аълам!

18 Ноябр 2023, 14:36 | Савол-жавоблар | 0 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar