Отам ичкиликка ружу қўйгани учун уйланолмаямман
Ассалому алайкум! Ёшим 28 да. Эсимни танибманки отам ичкиликка ружу қўйган. Фақат рамазон ойида ичмидила лекин йилнинг бошқа ҳар кунида ҳаттоки жума кунларидаям ичкилик ичадилар. Онам ҳар сафар ичкиликни ташланг деганларида отамни жахиллари чиқади ва урушишади. Борган сари бир бирлигиданам совиб кетишмоқда шу ичкилик туфайли. Нима десак ҳам ичкиликни ташлай олмаяптилар. Саволим шуки, отамни ичкиликдан қайтаришимиз учун нима қилишим керак? Хаттоки бу ахволлари туфайли уйланишимни ҳам чозиб юримман. Агар ичкиликни ташласалар уйланаман дедим. Чунки брони қизи келиб умрида кўрмаган холатларни, уруш жанжал ва сўкинишларни кўришини, қолаверса Аллоҳ фарзанд берса улар ҳам бу ҳолатларни кўриб катта бўлишини истамайман. Ёки алоҳида квартирага бўлса хам уйланишим керакмикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маст қилувчи ичимликлар истеъмол қилиш ҳаромдир. Сиз тоқатингиз етганича отангизни ичмасликлари учун зарурий чоралар кўринг. Бу иш шариатимизда таъқиқланганини эслатиб туринг. Ичкиликка муккасидан кетганларни даволовчи шифокорларга мурожаат қилиб, муолажалар олдиринг. Оила қурмоқчи бўлсангиз алоҳида уй олиб чиққанингиз афзал. Валлоҳу аълам!
24 Ноябр 2023, 13:51 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш