Бомдод номази тугашга яқин бомдодни ўқиш

Ассалому алайкум! Бомдод номазига ухлаб қолсак яни қуёш тўлиқ чиқишга 10 дақиқа қолган бўлса, бомдодни фарзи ва кейин суннатни ўқисак бўладими ёки қуёш чиқишини кутиб бомдодни қазо қилиб ўқиган тўғрими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай ҳолатда ҳам бомдоднинг суннати фарздан кейин ўқилмайди. Улгура олишингизга кўзингиз етса суннатни ўқийсиз, акс ҳолда тўғридан-тўғри фарзни бошлайсиз. Валлоҳу аълам!

27 Ноябр 2023, 10:40 | Савол-жавоблар | 0 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar