Жамоатга қӯшилиб, лекин имомга иқтидо қилмасдан намоз ӯқиш

Ассалому алайкум. Мен баъзан масжидга борганимда масжид имоми йo‘қлиги сабабли унинг o‘рнига бошқа одам имомликка o‘тади. Лекин у одамнинг тажвиди умуман йo‘қ, қироатида хато кo‘п. Шундай пайтларда имомга иқтидо қилмасдан, лекин жамоат билан бир сафда туриб намозни o‘қийман. Намоздаги ҳаракатларим жамоат билан бирга бo‘лади, o‘қиладиган сура дуоларни ҳаммасини o‘зим эшитадиган даражада o‘қийман. Шундай ҳолатда o‘қишим тo‘ғрими? Нима маслаҳат бера оласизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ундай қилманг. Аввало ўша имом бўлган кишига гапи ўтадиган одамни топиб, унинг ҳам шаънини эҳтиётини олиб айтиш керак. Агар шунда ҳам натижа бўлмаса, шу ишга мутасадди бўлган жойларга мурожаат қилинглар. Агар ўзингиз тажвид қоидаларини яхши ўзлаштирган бўлсангиз, айтиб ўзингиз имом бўлинг. Чунки тажвиди комил бўлган киши ҳарфларни махражидан чиқаролмадиган имомга иқтидо қилиш жоиз эмас. Сиз каби намоз ўқиш ҳам масаланинг ечими эмас. Чунки мусулмон киши нотўғри ҳолатни кўрса уни ислоҳ қилишга ҳаракат қилиши керак. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 00:55 | Савол-жавоблар | 152 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar