Тарғиб қилиш усули

Ассалому алайкум! "Сизга битта маслаҳат бор эди сизда ёш оила ва ёшлар аудиториянгиз бор. Бази ёшлар бор шу гуруҳларга қизиқанидан киради лекин қунт қилиб иймон йўлидан юра олмайди шайтон исён қилади бу албатта кўпчиликда бор нарса. Шу инсонлар қанча ўқимасин ўрганади амал қилмайдиган бўлиб катта бўлади. Психологияда ҳам бор бу одамни кўзи ўрганади, онг ўрганади. Чиқаряпган матинлариз, постлариз, фарзандлари, келажакда туғилажак фарзандларини тарбияси ҳақидаги мавзуни кўпроқ ёритсайиз яхши натижа ва савобга эришса бўлади. Сабаб инсон ўзи етишмаган лекин тўғри бўлган нарсага фарзандини кўпроқ эришишини, билишини хохлайди ва ўшанда ўзи ҳам ибрат бўлишга ҳаракат қилади. Бу фикир мани фикрим натўғри боса узур. Лекин бошқа шундай чатларга ҳам ҳудди шундай фикирларни айтиб устозлар тўғри дейишди. Илмизга илим қўшилсин. Аёллар ва қизларни орқайиздан эргаштиринг" деб бир телеграмда чат бошқарадиган илимли қизга маслаҳат бердим, қанчалик тўғри домла?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарзандларга тарбия бера олиш учун аввало ўша тарбия ўзларида бўлиши керак. Ўзлари ишонмаган ёки амал қилишни истамайдиган кўрсатмаларни қандай қилиб фарзандларига тарғиб қила олади? Шу жиҳатини ҳам ҳисобга олса тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

27 Ноябр 2023, 11:20 | Савол-жавоблар | 0 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar