Отамнинг маошлари ва ҳалол иш

Ассалому алайкум! Отамнинг маошлари биз учун халолми? Отам заводда, сменада қуйидагича график бўйича ишлайдилар: 1-кун: эрталабдан кечгача иш 2-кун: кечқурундан эрталабгача иш. 3-кун: дам кечкурун (тепадаги "2-кун") ишлашлашлари керак бўлганда ишхонада бир неча соат ухлайдилар. Ва менинг фикрим бўйича катта бошлиқлари бунга қарши - ишчилар ухламаслиги учун текширувчилар юборилади. Отамнинг ушбу тарзда ишлаб топган пуллари шаръан вояга етган фарзандларига халол бўладими? 2-саволим: Қандай йўл тутай? Мен ишламоқчиман. Ёшим 17 да. Берилаётган маошим мендан олдин халол йўл билан топилганми йўқми билмасам,(сурасам ёлгон ишлатишларини эхтимоли бўлса) Нима қилсам бўлади? Шу каби халол ёки харомда шубхага борилмайдиган- аниқ халол ишларни билсангиз тавсия этоласизми? 1-саволга ҳаром деб жавоб берган бўлсангиз: 3-саволим: Уйдаги пишир куйдир, йиғиштириш каби ишларни менга ота онам буюришади. Отамнинг маошларига эса уйдаги деярли ҳамма нарса келган, кийимлардан тортиб овқат ва сув, электргача. Менга бу каби шубҳали ёки ҳаром ишларга буюришганда узр сўраб қилмаслигим жоизми? 4-савол: Мен ҳозирча ишламаяпман, ҳаром пул билан тўланган сув, электр, нарсалардан фойдаланиб таҳорат оламан, намозларимни ўқийман. Улар қабул қилинмаяптими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1-3-4) Ўша ишламай беркитиқча ухлаб ўтказиб юборган қисми учун оладиган пули ҳалол эмас. Унинг миқдори оз экан. Шунинг учун сизлар еяётган қисмингиз ҳалол бўлагидан деб қарайсизлар. 2) Ҳаром пулдан ойлик тўлашлари аниқ бўлса ёки шунга гумонингиз ғолиб келса ундай ишда ишламайсиз. Бундай бошқа асоссиз гумонларга парво қилмайсиз. Сиз билмаган ҳолда ҳаром пул олиб қўйсангиз ҳаром еган ҳисобланмайсиз. Валлоҳу аълам!

27 Ноябр 2023, 13:47 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar