Доимий тиш қонаса
Ассалому алайкум! Тиш касаллик туфайли исталган вақт қонаб турса, таҳорат олиб бўлгандан кейин ҳам оқадиган даражада доим қонайверса, таҳорат дуруст бўлаверадими? Агар дуруст бўлса, бу таҳорат фақат кейинги намозгача етадими, кейинги намозга янги таҳорат олиш шарт бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тиш муттасил қонаб турмаса ва фарз намозни ўқиб олишга имкон топа олса ўша вазиятни пойлаб намозларини ўқиб юриши шарт. Агар тўхтовсиз қон келиши туфайли таҳорат билан намоз ўқишга мутлақ имкон топа олмаса ҳар бир намоз вақти учун бир маротаба таҳорат олиши кифоя қилади. Валлоҳу аълам!Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/586
9 Декабр 2023, 07:50 | Савол-жавоблар | 0 | Таҳорат