Марҳум қарзи

Ассалому алайкум! Отам 5-май куни вафот этганлар. Бугун 9-август куни маҳалла раислигига иш билан борсам олдимда кўпгина қоғозлар турибди. Жуда кўп исм фамилиялар, бир қарашда отамнинг исм фамилияларига кўзим тушди. Қандай рўйхат деб сўрасам мол мулк уй жойдан дейишди, 130 минг экан, шу қарз отамнинг бўйнидами ёки бизгами, отам тўйларда пул йиғишга ҳам қатнашган эканлар, шуларни тўй навбати келганда берсам бўладими ёки ҳозир бериб қўйиб қарзидан қутултирайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарз отангизнинг бўйнида қолган. Қарзни дарҳол отангиз қолдирган меросдан олиб беришингиз лозим. Агар мерос қолдирмаган бўлса ўз ёнингиздан тўлаб берсангиз савобли иш қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!

9 Декабр 2023, 11:40 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar