Суд ва пеня масаласи

Ассалому алайкум! Мен хусусий компанияда юрист бўлиб ишлайман. Корхонанинг Суд ишлари кўп. Яъни биздан қарз бўлган ва биз қарз бўлган корхоналар. Даъво ариза киритганда шартномада кўрсатилган пеняни ҳам кўрсатамиз (раҳбар топшириғи билан), биздан ҳам худди шундай ундиришади. Фақат давлат ташкилотларидан қарзни ўзини ундирамиз. Аммо мен тушган пенядан 1 сўм ҳам олмайман, фақат белгиланган маошни оламан. Саволим шуки: мен бу ишларга шерик бўлиб қолмаябманми? Агар шундай бўлса қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шерик бўляпсиз. Тўлов кечиктирилгани учун жарима тўлатиш нотўғри эканини ва бу ишни бас қилиш лозимлигини бошлиқларга айтинг. Валлоҳу аълам!

9 Декабр 2023, 14:20 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar