Овқатни хидлаш

Ассалому алайкум! Мен доии овқатни биринчи хидлаб кейин истеъмол қиламан. Бир танишии бундей қилиш дуруст эмас, Пайғамбаримиз бундан қайтарганлар деб қолди. Қанчалик тўғри бу маълумот?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан таом ва ичимлик идиши ичига нафас олишдан қайтарганлари ривоят қилинган. Бу ҳукмнинг ҳикмати эса инсоннинг оғзи ва бурнидан чиқадиган бирор нарса идишга тушишини олдини олишдир. Ҳудди шу ҳолат таомни ҳидлашда ҳам топилиши, яъни уни ҳидлаш учун бурнига яқин олиб келса, таомга нафаси тегиши мумкин. Демак, таомни ёки ичимликни ҳидлаганда бурундан ёки оғиздан бирор нарса унга етадиган бўлса бу иш одобсизлик бўлади. Агар нафаси унга етиб бормайдиган ҳолда бўлса зарари йўқ. Фиқҳ китобларимизда “Таомни (зарар берадиган даражада иссиқ) ҳолда емаслик, таомни ҳидламаслик керак” деган кўрсатма айнан шу ҳикмат асосида айтилган. Буларнинг далили эса ушбу ҳадиси шарифлардир:عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُأَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم نَهَى عَنِ النَّفْخِ فِي الشَّرَابِ، فَقَالَ رَجُلٌالْقَذَاةُ أَرَاهَا فِي الْإِنَاءِ، قَالَأَهْرِقْهَا، قَالَفَإِنِّي لَا أَرْوَى مِنْ نَفَسٍ وَاحِدٍ؟ قَالَفَأَبِنِ الْقَدَحَ إِذَنْ عَنْ فِيكَرَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَАбу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар. Бас, бир киши: «Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?» деди.«Олиб ташла», дедилар у зот.«Мен бир нафасда ича олмайман», деди.«Ундай бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомланиш маданиятини қанчалик меҳнат билан жорий қилганларининг ёрқин намунасини кўриб турибмиз. Ҳар бир нарсани айтиб, тушунтириш, турли саволларга чидам билан жавоб бериш лозим бўлган экан.
Аввал у зот саҳобаларга ичиш одобларидан бирини баён қилмоқдалар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар». Аммо ҳамма ҳам бу қайтаришни эшитиши билан «Бундай қилмаслигимиз керак экан», деб кетавермади.
Бас, бир киши: «Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?» деди». Яъни, «Сиз идиш ичига пуфламанглар деяпсиз. Аммо бир ичимликни ичмоқчи бўлиб, оғзимга олиб борсам, идишда – ичимлик устида бир нарса турган бўлса, пуфлаб юбориш керак бўлади-ку?» Бу саволга жавобан: «Олиб ташла», дедилар у зот». Яъни «Ўша нарсани ҳам пуфлама, балки олиб ташла». Сўровчида яна бошқа савол пайдо бўлди ва у ўша саволни ҳам берди: «Мен бир нафасда ича олмайман», деди. Яъни, «Мен идишдаги ичимликни бир нафас билан охиригача ичиб, битира олмайман. Орада нафас олишим керак бўлади. Орада нафас олсам, идиш ичига пуфлашим керак бўлади. Бунга нима дейсиз?» Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу масалани ҳам сабр билан ҳал қилдилар: «Ундай бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар». Яъни, «Нафасинг етмай қолганда идишни оғзингдан узоқлаштириб, нафасингни ростлаб олиб, кейин ичишда давом этсанг, идиш ичига пуфлаш содир бўлмайди». Одамнинг оғзидан чиқадиган нафасда турли кўзга кўринмас зарарли нарсалар, қўланса ҳид ва бошқалар бўлиши ҳозирги пайтда ҳаммага маълум бўлиб қолди.عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَإِذَا شَرِبَ أَحَدُكُمْ فَلَا يَتَنَفَّسْ فِي الْإِنَاءِАбу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз ичса, идиш ичига нафас олмасин», дедилар».
Шарҳ: Ичимлик ичаётган одам нафас олмоқчи бўлса, ичишдан тўхтаб, идишни оғзидан узоқлаштириб туриб, нафас олади. Сўнгра яна ичишни давом эттиради. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

13 Декабр 2023, 11:16 | Савол-жавоблар | 0 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar