Ҳайдовчилик

Ассалому алайкум! Мен сув етказиб бериш фирмасида ҳайдовчи бўлиб ишлайман. Ишимиз 20Л ҳажмдаги сувларни ҳаридорларга етказиб беришдан иборат. Базида бошлиғимиз ўзининг шахсий ишлари учун бирор жойларга бориб келишни ёки аҳли оилаларини бирор жойга олиб бориб қўйишни буюради. Ваҳоланки ишга киришимда булар менга айтилмаган эди. Саволим шундайки бошлиғим буюрган, сув ишига алоқадор бўлмаган ишларни қилишга мажбурманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келишувга боғлиқ. Агар келишувда бу ишлар йўқ бўлса мажбур эмассиз. Валлоҳу аълам!

13 Декабр 2023, 11:26 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar