Ўқув марказдаги қарздор талабалар
Ассалому алайкум! Ўқув марказимиздаги қуйидаги ҳолат бизни қийнаётган эди. Ўқитувчилар билан ойликни тушган тушумдан фоиз келишганмиз (чегирма бўлганда ҳам икки томондан кам бўлади, чунки тушган тушум ҳисобланади). Талабалар тўловни вақтида тўлашлари қийин, ва баъзилари ҳаттоки шунчаки тўламай кетиб қолишади. Тўловлар билан ишлаш ўқув марказ зиммасида. Тўловни ундириш учун қаттиқ чоралар кўрилган. Шунда ҳам талаба анави куни бераман деб йўқ бўлиб кетади. Улар билан тез-тез алоқа ўрнатишга ҳаракат қиламиз. Баъзилар номеримизи шунчаки блокка тиқиб қўяди ёки номерини ташлаб юборади. Келишувда ўқув марказ тўламаган ўқувчиларни пулини тўлаб беради дейилмайди. Лекин қарздорлар билан алоҳида шуғулланилади. Шунчаки ташлаб қўйилмайди. Шу ўқиб дарсга тўлов қилмаганларни ўқитувчиларнинг ҳаққини ўқув марказ тўлаб беришга мажбурми (Талаба тўлов қилмасада)?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, мажбур. Валлоҳу аълам!
16 Декабр 2023, 11:48 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, мажбур. Валлоҳу аълам!
16 Декабр 2023, 11:48 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром