Ота вазифаси
Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимга 20 йил бўлди. Хозирда икки ўғлим бор 19 ва 15 ёш. Турмуш ўртоғим шу йилгача на эрлик на оталик масулиятини бажармади. Хозиргача икки ўғлимни ихтиёжи ва масулияти мени зиммамда. Катта ўғлим энди ёнимга кириб моддий томондан ёрдамлаша бошлади. Хозирда жиддий сабаблар ва моддий томондан етишмовчилик бўлгани учун эрим билан ажиримгача бордик. Лекин ажрашмадик чунки эримни журати етмади бизни уй билан таминлашга. Шу сабаб бегонадардек гаплашмасдан яшашга қарор қилдим. Саволим щуки мен икки ўғлим билан рўзғоримизни алохида ўзимиз учун қилиб ва ўзимиз учун харакат қилиб яшайверсак бўладими? Ёки эримни онасини хам икки фарзандимга қўшиб таминлашга мажбурманми. Чунки эрим хатто онаси учун хам рўзғор қилмай худди ижарачидек хеч нимани ўйлаётгани йўқ. Қарзлари жуда кўп. Бировларни хаққидан қўрқмайди ва қайтаришниям ўйламайди. Бундай мухитда мен фақат ўзимни ва фарзандларимни ўйлаб яшашга хақлиманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ва фарзандларингиз ҳамда қайнонангиз таъминоти эрингизнинг зиммасида. Сиз ҳеч кимни боқишга мажбур эмассиз. Валлоҳу аълам!
20 Декабр 2023, 11:25 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ва фарзандларингиз ҳамда қайнонангиз таъминоти эрингизнинг зиммасида. Сиз ҳеч кимни боқишга мажбур эмассиз. Валлоҳу аълам!
20 Декабр 2023, 11:25 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш