Фарзанд қилмишига ота она жавобгарми
Ассалому алайкум! 1-савол: 6 ёшли ўғлим ўртоқлари билан бирга янги қурилаётган магазиннинг ойнасини тош билан уриб синдиришибди бунга ярим йил бўлиб қолди. Дўкончилар янги ойна олиб келиб қўйишди, ҳеч ким ким синдирганини суриштирмади. Саволим шундан иборатки: ўғлим келтирган зарарни биз тўлаб беришимиз керакми? Буни қиёматда жавобгарлиги бизга тушмайдими? 2-савол: яқинда бир қўшнимни ўғли менинг ўғлимни кўзойнагини ерга ташлаб юбориб синдирибди, шу учун унинг ота онаси жавоб берадими? Умуман олганда фарзанди бировнинг молига зарар етказса ота онага тўлаб беришлик вожиб бўладими ёки йўқ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарзанд ўзганинг молига талафот етказса уни қоплаб бериш ўзининг зиммасида. Бунга унинг ота-онаси жавобгар эмас. Агар унинг моли бўлмаса то молга эга бўлгунича кутилади. Сиз уни қоплаб берсангиз, яхши бўлади. Валлоҳу аълам!
3 Январ 2024, 17:46 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар