Номаҳрам аёлга тегинса таҳорат кетиши
Ассалому алайкум! Бир танишимнинг, “эркак киши номахрам аёлга тeгиниши ёки тeгиниб кeтиши билан тахорати синади, ҳамда ғусл вожиб бўлади” дeган гаплари роса ўйлатириб қўйди. Ахир бундай ҳолатлар жуда тeз-тeз учраб туради, агар шундай бўлса бундай ҳолатлардан жуда эҳтиёт бўлишимиз кeрак эмасми? Бундай ҳолатларда тутган Рамазон рўзаларимиз нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундан албатта эҳтиёт бўлиш керак, лекин масала шуки, тегинганда эркакдан мазий чиқса таҳорат кетади, агар тегинганда маний қуват ва лаззат билан отилиб чиқса ғусл вожиб бўлади. Тегинишнинг ўзи билан таҳорат ҳам кетмайди рўза ҳам бузилмайди. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 08:19 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар