Балоғат ёшига етган йигит ва қиз

Ассалому алайкум! Саволим нотўғри бўлса аввалом бор узр сўрайман. Балоғат ёшига етган йигит ва қиз, ота онасига айтмай никоҳдан ўтишса, кейинчалик йигит совчи юбориб ота онаси йигитга бермай қолса, унда қандай ҳол кўринди? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улар шаръан эр-хотин ҳисобланадилар. Ёки уйланиш керак, ёки талоғини бериб, қиз идда ўтириши керак. Мабодо талоғини бермаса, ёки талоғини бергандан кейин иддаси чиқмай бошқа одамга турмушга чиқса, у билан никоҳи боғланмайди ва умрининг охиригача зинода, фарзандлар валади зино бўлишади. Бунга йўл қўймасликка ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 10:18 | Савол-жавоблар | 181 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar