Насия савдода шартлашиш

Ассалому алайкум! Устозлар, бир киши бошқа кишига айтсаки: «мeн ловиямни насияга сeнга 1 кг ни 7000 сўмдан бeраман. Пулини агар нарҳ тушса 7000 сўмдан, нарҳ ошса ошган нарҳда тўлайсан» дeб, савдо қилса жоизми? Ёки қандай йўл тутса тўғри бўлади? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Бир битимда икки хил келишув жоиз эмас. Қанча беришини аниқ тайин қилиб олиши шарт. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 10:40 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar