Қалб касали

Ассалому алайкум! Устозлар, “қалбида заррача  кибр бор инсон жаннатга кирмайди” деган ҳадис бор деб эшитганман.  Аммо менда шундай савол туғиляпти. Масалан  мен бир камбағал киши билан учрашиб қолдим, мен унга нисбатан яхши муомала қилиб ҳурматини ўз жойига қўйдим. Лекин инсонни қалбини туб-тубида қандайдир  кибрга ўхшаш нарса бор. Аммо мен буни хоҳламаяпман, қалбимдаги ўша тушунарсиз туйғуни кибр деб ўйлаб қоламан. Бундан қутулишга ҳаракат қиляпман, “заррача кибри бор инсон жаннатга кирмайди”ни эсласам юрагимдаги қурқув янада кучая бошлайди. Агар мен шу ҳолатда вафот этсам қиёматда Аллоҳни наздида қандай жавоб бераман? Мен  бу касалликни йўқотишга ҳаракат қилганим ҳужжат бўлоладими? Уйлайманки  саволимни тушунтира олдим. Ҳа айтганча қалб касалига даво йўли бўлса айтсангизлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ  сизу бизни гуноҳларимизни мағфират қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг "Руҳий тарбия" китобларини 1-жузи 381-дан 393-бетигача батафсил ёзилган. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 163 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar