Ўпишиб кўришиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишимнинг устози опа укасини ёки сингил акасини ҳатто она ўғил фарзандини(балоғат ёшига етган) ўпиб кўриши мумкин эмас дебди. Бу шариат бўйича тақиқланган дебди. Бу гапга ишониш жудаям қийин, лекин у одамга тушунтириш учун сизлардан келган жавобни кўрсатмоқчиман. Илтимос, саволимни нотуғри тушунмайсиз деган умиддаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бу ерда шариатимиз жуда кам бўлсада ҳозирги кунимизда учраб турган опа-ука ака-сингил, қайнота-келин, қайноға-келинлар ўртасида содир бўлаётган зиноларни олдини олиш учун таъқиқ қўйган. Сизга ғариб туюлиши мумкин, лекин шахсан биримизга шу масалада мурожаат қилганларнинг сони 50тадан ошди. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://fiqh.uz/maqola/652 

29 Апрел 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar