Янги уйга кўчишда
Ассалому алайкум! Аллоҳ насиб қилса кузда янги уйга алоҳида кўчиб ўтамиза. Саволим шуки ўша уйда оиламиз билан тинч-тотув яшашимиз учун турмуш ўртоғимни ишлари юришиб кeтиши учун яхши ниятлар билан жонлиқ сўйсак бўладими? Тартиб қоидалари бўлса илтимос тушунтириб бeринглар. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Янги жойга кўчган учун эмас, балки шунчаки эҳсон маъносида қўй сўйиб муҳтожларга тарқатишни савоби бор. Қисқа қилиб айтганда шариатга мувофиқ ҳаёт кечириш. Шариатимизда янги уйга кўчиб ўтишнинг шартлари йўқ. Уйнинг баракотли ёки акси бўлиши унда намоз, тиловати Қуръонни бўлиш ёки бўлмаслигига боғлиқ. Намоз ўқилмайдиган уйлар ҳар қанча хашаматли бўлмасин, қабристон кабидир. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ مَقَابِرَ، وَإِنَّ الْبَيْتَ الَّذِي تُقْرَأُ فِيهِ الْبَقَرَةُ لَا يَدْخُلُهُ الشَّيْطَانُ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Албатта, Бақара сураси ўқиладиган уйга шайтон кирмайди, дедилар . Иккисини Термизий ривоят қилганлар. Бу ҳадиси шарифлар ҳам Қуръони Каримнинг ва Бақара сурасининг фазлини яна ҳам бошқачароқ васф қилмоқда. Барча одамлар уйларининг обод бўлиши, уларнинг қабристонга ўхшаб қолмаслиги учун ҳаракат қиладилар. Бу мақсадни амалга ошириш йўлида турли-туман ишлар, сарф-харажатлар қиладилар. Ушбу мақсадни амалга оширишнинг энг қулай, баракали ва арзон йўли ушбу ҳадиси шарифда баён қилинган экан. Ҳар бир мусулмон киши ўз уйи обод бўлиши, қабрга ўхшаб қолмаслиги учун уйида Бақара сурасини ўқиб турса бўлди экан. Кишилар ўз уйларининг омонлик қўрғони бўлишини жуда ҳам истайдилар. Уйда истиқомат қилувчиларнинг барчаси тинч-омон ва хотиржам бўлишлари учун барча имкониятларни ишга соладилар. Айниқса, жину шайтонларнинг ёмонлигидан эҳтиёт бўлишга алоҳида аҳамият берадилар. Бу мақсадга эришишнинг осон ва қулай йўли ҳам ҳар ким ўз уйида Бақара сурасини ўқиб туриши экан. ( Ҳадис ва Ҳаёт китобидан). Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 13:03 | Савол-жавоблар | 203 | Долзарб саволлар