Намоздаги мустахаб амаллар

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, мен "Муминнинг меърожи" номли китобни ўқиётиб қуйидаги бир жумлага тушунмадим. У ерда ёзилишича уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг сўнги икки ракатида Фотиха сурасини ўқиш мустахаб амалга кирар экан. Бундан кўринадики шом намозининг фарзида иккинчи ракатда Фотиха сурасини ўқиш мустахаб амал эканда ёки мен нотўғри тушундимми ёхуд китобда хатолик ўтганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Жаноб Мирзапулат! Китобда учинчи, тўртинчи ракъат дейилган. Сиз шомнинг иккинчи ракъатини сўраяпсиз. Агар шомнинг учинчи ракъатида ҳам мустаҳабми деб сўрасангиз тўғри бўлар эди. Ҳа, мустаҳаб. Китобда хатолик йўқ, хатолик ўзингизда. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 167 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar