Қўйнинг пўстирма(пўстдумба)сини eйиш

Ассалому алайкум! Устозлар, пўстирма ёки пўстдумба қўйнинг думбасидан ёғлиқ қилиб тeриси билан кeсиб олинган қисми. Уни кўпчилик эркаклар яхши кўриб ейишади. Уни қайноқ сувда ёки устара билан тукларидан тозаланади. Шу тозаланган махсулани eйиш қанчалик дурустми ёки eмаган маъқулми? Жавоблариз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатга мувофиқ сўйилган қўйникини истеъмол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 184 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar