Кибрни йўқотиш

Ассалому алайкум! Исломни билмайдиган одамларни кўрсам, улардан ўзимни устун кўриш ҳисси уйғонади. Буни қандай йўқотсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Албатта илм ва ибодат тенги йўқ нарсалардир. Аллоҳ таоло буни насиб қилганига инсон қанчалар шукр қилса оз. Албатта бу охиратда саодатга эришишга далолатдир. Лекин инсон бошқалардан афзалликни даъво қилмаслиги керак. Машойихларимиз : Олим одам қолганлар фойдаланиши учун ўзининг олимлигини, қори одам эса ўзининг қорилигини изҳор қилиш кибрга кирмайди. Фақат ўзини бошқалардан афзал деб билмаслиги керак – деганлар. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. https://tazkiya.uz/ofatlar/item/261-kibr-manmanlik.html

29 Апрел 2022, 13:58 | Савол-жавоблар | 151 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar