Ҳаромдан келган доллар савдоси
Ассалому алайкум! Телеграм тармоғида гуруҳлар бор. Бир гуруҳ асосан қиморга алоқадор. Ўша гуруҳда валюта олди сотдиси ҳам кўп бўлади. Масалан кимдир ўша ерда рубл сотиб уйидагиларини пластик картасига пул ташлайди. Ёки Ўзбекистондан Россия ва Қозоғистонга пул юборилади. Бундан ташқари бу гурухда промокод, яъни хбетдан кимнингдир ютқазгани евазига келган рубл ва доллар хам сотилади. Ва яна бир турдаги пуллар айланади. У пуллар эса електрон криптовалюталар савдоси ва инвестициялардан кўрилган фойдадан келади. Излаш хизмати орқали харом пул ҳақида ўқидим. Бу мавзуда тополмадим. Шунга яқин мавзуларда ҳар хил жавоблар бор экан. 1) Агарда ўша гурухда саффорлик қилсак пулни қаердан келганини хар бирини сўраб олишимиз керакми? 2) Саффорлик учун бот очсам, у ботда барча курслар ёзилган бўлади. Табиийки унда пул алмаштирадиганларнинг пули қаердан келганини сўрашнинг иложи йўқ. Бунинг хукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромдан келгани аниқ бўлиб кўриниб турса, у билан муомала қилиш ҳам ҳаром бўлади. Ноаниқ бўлса, гумонли ҳолатда суриштиринг. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 06:22 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат