Бозордаги савдо ва бошқа саволлар

Ассалому алайкум! Бозорларга кирсак қовун ва меваларни оламиз десак еб кўринг деб беришади. Шунда еб кўриб олган афзалми ёки емасдан?
2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тонгда ва тунда айтиб юрган зикрларини крил алифбосида ёзиб берсангизлар. Бизлар ҳам ёдлаб олиб, ҳаётимизга тадбиқ қилардик ва яқинларимизга ҳам ўргатардик.
3). Ажам сўзини маноси нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Ихтиёрингиз. 2). “Мўминнинг қўрғони” китобини олинг. 3). АЖАМ. Луғатда «ғайри араб, араб бўлмаган» маъноларини англатади. Араблар Арабистондан ташқари барча ерларни, хусусан туркий халқлар, форслар ва бошқа Шарқ халқлари яшаган ерлар ҳамда уларнинг аҳолисини «Ажам» деб аташган. Кўпроқ Эроннинг шимолий-ғарбий қисми ҳам Ажам дейилган, баъзида бу истилоҳ Эрон маъносида ҳам тушунилган. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 15:04 | Савол-жавоблар | 177 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar