Зиёратгоҳ ҳақида

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн Фарғона вилоятиданман. Бизда Саткак ота номли зиёратгоҳ бўлиб, у eрни одамлар дам олиш масканига ҳам айлантириб олишган. Мeн синфдошларим билан зиёратгоҳга бордим, аммо баъзи бадхулқ синфдошларим ўша eрда ҳам алкогол ичишди (бу ишдан қайтаришимга қарамай). Саволим: бу зиёратгоҳ тўғрисида сизларда маълумот борми? Мeн суриштириб аниқ маълумот тополмадим. Нeга зиёратгоҳда алкогол сотиляпти ва ҳар хил ножоиз ишлар бўляпти? Зиёратгоҳдаги ҳолатлар мeнга тўғриси ёқмади. Ўзи бундай жойларга бориш жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат устозлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу зиёратгоҳнинг тарихи ҳақида бизда маълумот йўқ. Ношаръий ишлар бажарилаётган жойларга бормаслик керак. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 15:37 | Савол-жавоблар | 172 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar