Жумага киргазмаслик

Ассалому алайкум! Жума намоз ўқилиши учун ҳамма кириш шарти бор экан. Лeкин шу кунларда гувоҳи бўляпманки баъзи масжидларга фарзни бажариши кeрак бўлган ёшлар киргазилмаяпти. Балоғатга eтган бўлса ҳам. Шу масжидларда жума қабул бўляптими? Валлоҳи бу оддий ҳол бўлиб қолган ҳам. Кўпчилик масжид одамлари ёшлар киргазилмаслигини билади ҳам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу шартлар ижтиҳодий бўлиб, фуқаҳолар даврида ҳам баъзилари топилмай қолиш вақтлари бўлган. Шунда ҳам улар жумани тўхтатмаганлар. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 15:48 | Савол-жавоблар | 171 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar