Соқолни фақат иякда ўстириш ҳақида

Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини сўраган ҳолда, қуйидаги саволни бермоқчиман:
"Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 17-жузи "Либослар китоби"да Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинга ҳадисда Набий соллаллоҳу алайхҳ васаллам: Охир замонда соч-соқолини кабутарни тўшига ўхшатиб қорага бўяйдиган қавмлар бўлур, дейдилар.
Шарҳда: Уламо аҳлларимиз охир замонда бир қавмлар бўлурки, улар соқолини кабутарнинг тўшига ўхшатиб фақат жағларига қўюрлар. Бунда суннатга хилофлик бор ва бу қораланган дейилган.
Саволим: Мени фақат жағимда соколим бор, мен энди нима қилишим керак? Маслаҳат берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бошқа жойда бўлмаса, борини қўйинг.

29 Апрел 2022, 17:16 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar