Пайпоққа масҳ тортиш
Ассалому алайкум! Мен «намоз» бўлимининг «Пайпоққа масх тортиш» хақидаги мақолани ўқиб қолдим. Унда мумкин эмас дейилган. Биз тарафларда газ йўқ. Шунинг учун қишнинг шиддатли кунларида 2та қилин пайпоқ кийиб масх тортаман. Махсиларни тоқатим кўтармайди. Шундай қилсам бўлаверадими?
2) Калиш ёки аёллар қишда киядиган пойабзалларга масх тортиб, кейин хонага кириб пайпоқда ўқиса бўладими? Ёки бу хукм факат махсига айтилганми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўша мақолада ўқиганингиздек асл оёқни ювиш. Умматдан қийинчилик кўтарилиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсига масҳ тортганлар. Масҳ тортиш борасида 70га яқин саҳоба розияллоҳу анҳумлардан ҳадис ривоят қилинган. Пайпоққа масҳ тортиш бўйича 2та ҳадис ривоят қилинган бўлиб, улар ҳам заиф. Барча мазҳаб уламолари уни далил бўлишга ярамайди дейишган. Бизнинг вазифамиз шариат ҳукмини баён қилиш, ҳозирги пайпоқларга масҳ тортса бўлмайди. Сиз айтган пайпоққа ҳам. Хоҳласангиз уламоларни фатволарини олиб охиратда нажот топинг, хоҳласангиз ақлингизга суянинг. 2). Бу ҳукм фақат маҳсига айтилган. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 20:37 | Савол-жавоблар | 207 | Ибодатлар