Жойнамоздаги расмлар

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, бир биродармиз жой намоз ҳақида ёзибтилар. Ундаги гулларда хайвон сурати кўриняпти экан. Бундан 2 йилча олдин Қирғизистонлик бир аёл шу ҳақида айтиб ўтганди. Мен хам жойнамозимда гуллар чизилган расмда сигир, чўчқа ва бошқа махлукотлар расми кўринади? Бу кимни иши дин душманлари ишими? Бундай жойнамозда намоз ўқиса бўладми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу нарсалар намознинг хушуъсига таъсир қилади. Содда нақш ва суратсиз жойнамозларда ўқишга ҳаракат қилиш керак. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى فِي خَمِيصَةٍ لَهَا أَعْلَامٌ، فَنَظَرَ إِلَى أَعْلَامِهَا نَظْرَةً، فَلَمَّا انْصَرَفَ قَالَ: «اذْهَبُوا بِخَمِيصَتِي هَذِهِ إِلَى أَبِي جَهْمٍ، وَائْتُونِي بِأَنْبِجَانِيَّةِ أَبِي جَهْمٍ، فَإِنَّهَا أَلْهَتْنِي آنِفًا عَنْ صَلَاتِي». وَقَالَ هِشَامُ بْنُ عُرْوَةَ: عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: كُنْتُ أَنْظُرُ إِلَى عَلَمِهَا وَأَنَا فِي الصَّلَاةِ فَأَخَافُ أَنْ تَفْتِنَنِي Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нақшли хамийсада* намоз ўқидилар ва унинг нақшларига бир назар солдилар. Тамомлагач: «Бу кўйлагимни Абу Жаҳмга элтиб беринглар ва менга Абу Жаҳмнинг анбижониясини* олиб келинглар. Чунки у ҳозир мени намозимдан чалғитди», дедилар». Ҳишом ибн Урва отасидан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозда турганимда унинг нақшларига кўзим тушиб, мени фитнага солиб қўйишидан хавфсирадим», деганлар». * Изоҳи 298-ҳадисда. * Анбижония – Анбижон деган жойдан келтириладиган нақшсиз қалин эн кийим. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 21:11 | Савол-жавоблар | 179 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar