Сигарет чеккан одамни намози

Ассалому алайкум! Мен доимий равишда сигарет чекаман. Лекин 5 махал намоз ўқиб юраман. Мени қийнаган нарса бу сигарет харомлиги ва намозларим қабул бўлмаябдимикин деган хаёллар. Баъзида намозни чекишни ташлаганингдан кейин ўқий барии бир хозир ўқиганларинг қабулмас деган хаёллар келади. Бир умр чекиб яшаш ниятим йўқ. Албатта бир кун ташларман, лекин у кунгача қилган ибодатларим тутган рўзаларим хабата бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У шайтоний хаёл ҳисобланади. Чунки у сизни ибодатсиз итдек ўлиб кетишингизни хоҳлайди. Ҳар бир ўқиган фарзларингиз зиммангиздан адо бўлиши аниқ. Намозни савобини олаверасиз. Гуноҳ қилганингиз учун эса гуноҳ оласиз. Иккисини бир-бирига боғламанг. Албатта гуноҳингиз ибодатларингиз нурини сўндириши ва савобини камайтириши бор.  Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 22:15 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar