Ногиронлар ҳақида
Ассалому алайкум! Биламизки ҳамма дунёда ўз бўлса хам ногирон ва заиф инсонлар бор! Мани саволларим шунга талуқли. Эштамизки айримлар Аллоҳ тало суйган бандаларига дард бeрар экан. Шундайми?
2). Мисол учун ногирон одам ва бир соғлом инсоннинг жони узилмасдан аввал савоб ва гуноҳ амаллари тeнг эди ва ўша икки инсон бир вақтда жони узилди. Ҳалиги иккаласиниг нариги дунёдаги мартабаси бир хил бўладими ёки ногирон инсоники улуғроқми?
3). Намоз ногирон инсонларга ҳам фарзми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Одамлар тўрт хил бўлади. 1-Аллоҳга итоат қилувчи ва дунёда бахту саодатга эришган. 2- Аллоҳга итоат қилувчи ва дунёда бахтсиз. 3-Аллоҳга осий дунёда бахтли. 4-Аллоҳга осий дунёда бахтсиз. Киши ўзи ҳақида ўйлаб кўриши керак. Агар биринчилардан бўлса бахтли бўлиши табиий. Аллоҳ Ўзига итоат қилувчиларни асло хору-зор қилиб қўймайди. Чунки Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида: مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ 97. Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз” деб марҳамат қилган. Исломда инсон жинсига қараб мукофотланмайди. Насабига, мансаби ёки терисининг рангига қараб ҳам мукофотланмайди. Балки мукофотлашнинг бирдан-бир ўлчови иймон ва яхши амалдир. «Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса...» Бир хил ишни эркак киши қилса, алоҳида мукофот, худди ўша ишни аёл киши қилса, унга эркакнинг мукофотидан озроқ мукофот бериш Исломда йўқ. Аллоҳнинг ҳузурида бандаларнинг ҳаммаси баробардир. Мўмин одам яхши амални, Исломни яхши тушунмайдиган баъзи кишилар ўйлаганларидек, фақат охират учун қилмайди. Балки иймонли кишининг яхши амали ўз фойдасини дастлаб бу дунёда кўрсатади. «...уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз...» Зотан, иймон тақозоси ила қилинадиган яхши амалларнинг барчаси бу дунёда яхши ҳаёт кечиришни таъминловчи воситадир. Албатта, мўмин кишининг яхши амалининг ҳақиқий мукофоти охиратда бўлади. Охиратда «...ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз». Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ мўминга зулм қилмайди. Унга ҳар бир яхши иши учун бу дунёда бир нарса ато этилади. Охиратда эса савоб берилади. Кофир ҳам яхшиликларига яраша таомланади. Охиратга борганда эса яхшиликка савоб бўладиган нарсаси қолмайди», – деганлар. Агар киши 4-ҳил ҳолатда бўлса бахтсиз бўлиши ҳам табиий. Чунки Аллоҳ таоло “Тоҳа” сурасида: وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى 124. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга тор ҳаёт бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», – деди” деб марҳамат қилган. Қайси бир инсон Аллоҳни унутса, Уни эсламаса, Унинг ҳидоятига эргашмаса, ўзига ўзи қилади. Аввало, ундай одам бу дунёда танглик-торликда ҳаёт кечиради. Иймонсизлиги туфайли, ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймас бўлиб қолади. Молу дунё, айшу ишрат ичида кўмилиб ётса ҳам, унга оз кўринади. Улардан ажраб қолишидан қўрқаверади. Иймонсизлиги туфайли кетма-кет муаммолар келиб чиқаверади. «...ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз». Бу ҳам дунё ҳаётида қилган қилмишига муносиб жазодир. Лекин унинг ўзи нима учун кўр ҳолда тирилтирилганлигини тушуна олмайди. قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَى وَقَدْ كُنتُ بَصِيرًا 125. У: «Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг? Ахир кўрувчи эдим-ку?!» – деди. قَالَ كَذَلِكَ أَتَتْكَ آيَاتُنَا فَنَسِيتَهَا وَكَذَلِكَ الْيَوْمَ تُنسَى 126. У Зот: «Шундай. Сенга оятларимиз келди. Сен эса уларни унутдинг. Шунингдек, сен ҳам бугун унутилурсан», – деди. Эй бандаи кофир. Ишлар шундай. Сенга у дунёда, кўзинг очиқ пайтда иймонга далолат қилувчи оятларимиз келди. Аммо сен уларни кўриб, кўрмасликка олдинг. Сен уларни унутдинг. Иймонга келмай, кофирликда ўтдинг. Мана энди, бугун қиёмат кунида оятларимизни кўриб, кўрмасликка олганинг жазосига кўр этиб тирилтирилдинг. У дунёда Бизнинг оятларимизни унутганинг учун, бугун сен ҳам унутиласан. وَكَذَلِكَ نَجْزِي مَنْ أَسْرَفَ وَلَمْ يُؤْمِن بِآيَاتِ رَبِّهِ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَشَدُّ وَأَبْقَى 127. Ҳаддидан ошган ва Роббининг оятларига иймон келтирмаганларни ана шундай жазолаймиз. Охират азоби, албатта, ашаддий ва боқийдир. Агар киши 2-ҳолатда бўлса бу икки эҳтимолдан ҳоли эмас. Биринчиси Аллоҳ уни жуда яхши кўради ва уни сабрини имтиҳон қилаётган бўлади. Унинг мақомини баланд қилмоқчи бўлаётган бўлади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ 155. Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер. 156. Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир. Катта масъулият қийинчиликларини кўтара олиш учун турли синовлардан ўтиш керак. Инсон қийинчиликларда, синовларда тобланади. Ушбу оятда ўша синовлардан баъзилари саналгандир. «Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз». «Хавф» деганда душмандан бўладиган хавф-хатар туйғуси тушунилади. Қаҳатчилик ёки бошқа сабаблардан келиб чиқадиган очарчилик ҳам Аллоҳ таолонинг бир нави синовидир. Шунингдек, «Мол-мулкка ўғри уриши, офат етиши ёки золимларнинг тажовузи туфайли нуқсон етказиб; жонга турли хасталиклар билан, яқин кишиларнинг, ёр-биродар ва шерикларнинг ўлими, касаллиги билан нуқсон етказиб; меваларга офат етказиш, баракасини кетказиш билан нуқсон етказиш ила синаб кўрамиз», – дейди Аллоҳ таоло. Бошга шундай синов келган, мусибат етган банда нима қилса яхши бўлади? Бу ҳақда Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб, кўрсатма бермоқда: «Ва сабрлиларга хушхабар бер. Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир». Демак, мусулмон киши мусибат етганда сабрли бўлиши ва Жаноби Ҳақнинг Ўзи ўргатган дуони қилиши керак. Бу дуо Қуръон тилида: «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун», деб талаффуз этилади. Буни айтиш қисқача «истиржоъ» дейилади. Эътибор қилинса, истиржоъда улкан маъно ётибди. «Албатта, биз Аллоҳникимиз…» яъни «Барчамиз, бор-будимиз Аллоҳники, ҳақиқий эга Унинг Ўзи. Нимани қачон қандай тасарруф қилишни Ўзи билади». «…ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», яъни «Эртами-кечми, барибир, Унга қайтишимиз бор. Бизга етиб турган мусибат ҳам Унинг Ўзидан. Биз сабр қилишимиз лозим ва шундай қиламиз ҳам». Шу боис, истиржоъга кўп-кўп савоблар ваъда қилинган. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қилган ривоятда Умму Салама онамиз дейдиларки: «Бир куни Абу Салама Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларидан келди-да: «Набий алайҳиссаломдан бир гап эшитиб, жуда хурсанд бўлдим, у киши: «Мусулмонлардан бирига мусибат етганда истиржоъ айтса ва сўнгра «Аллоҳумма ажирни фий мусибати вахлуф ли хойромминҳа (Аллоҳим, менга мусибатимда ажр бергин ва унинг ўрнига яхшироғини бергин)» деса, айтгани бўлади», – дедилар», – деб айтди. Мен буларни ёдлаб олдим. Абу Салама вафот этганида, истиржоъ айтдим ва ҳалиги дуони ўқидим. Сўнгра ўзимча «Менга Абу Саламадан яхшироқ эр қайда», – дедим. Иддам чиққанидан сўнг Расулуллоҳ келиб, киришга изн сўрадилар. Тери ошлаб ўтирган эдим, қўлимни ювиб, киришларига изн бердим. У кишига ичига хурмонинг юмшоқ қобиғи тўлатилган тери ёстиқ бердим. Ўтирганларидан сўнг менга уйланмоқчи эканларини айтдилар. У киши гапларини тугатгач, мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга рағбат қилмаслигим мумкин эмас, лекин мен жуда рашкчи аёлман, сизга ёқмайдиган нарса мендан содир бўлиб, Аллоҳнинг азобига дучор бўлмай, деб қўрқаман. Сўнгра ёшим катта бўлиб қолди, бунинг устига, болаларим бор», – дедим. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Сен айтган рашкни Аллоҳ тезда кетказади. Ёш тўғрисида гапирсанг, менинг ҳам ёшим бир ерга бориб қолди. Болаларинг бўлса, улар менинг ҳам болаларим», – дедилар... Аллоҳ менга Абу Саламанинг ўрнига ундан яхши зотни – Расулуллоҳни берди». Иккинчи эҳтимол. Кишининг тоатида ҳалаллик бор бўлиши, гуноҳлар қилиб уни тавбасидан ғафлатда бўлиши ёки тавбасини кечиктираётган бўлиши мумкин. Аллоҳ бандаси Ўзига қайтиши учун гоҳида тоатли бўлса ҳам синовларни бериб қўяди. Аллоҳ таоло “Сажда” сурасида қуйидагича марҳаат қилади: وَلَنُذِيقَنَّهُمْ مِنَ الْعَذَابِ الْأَدْنَى دُونَ الْعَذَابِ الْأَكْبَرِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ 21. Албатта, уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, қайтсалар. Яъни «Ўша фосиқларга охиратнинг буюк азобидан олдин бу дунёдаги яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, улар бундан сабоқ олиб, фисқу фужурдан, ёмонликлардан қайтсалар». Агар киши 3-ҳолатда бўлса, бундан қаттиқ қўрқиши керак. Чунки киши Аллоҳнинг фарзларини тарк қилувчи бўлатуриб унга неъматларни берилиб турилиши истидрож бўлади. Бу эса инсоннинг оқибати ўта даражада дахшатли эканлигининг аломатидир. Аллоҳнинг азоби бир кун албатта келади. Ундан олдин тавба қилиб қолиши керак. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади: فَلَمَّا نَسُواْ مَا ذُكِّرُواْ بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُواْ بِمَا أُوتُواْ أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ 44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар. Бундай муомалага «истидрож» – билдирмасдан, даражама-даража олиш дейилади. Аллоҳ огоҳлантириш мақсадида аввал бало-офатга дучор қилган эди, тазарру қилмади, куфрда давом этди. Бало-офат таъсир қилмайдиган қалб тош қотган, яхшилик умид қилиб бўлмайдиган қалбдир. Ундан энди иймон ҳам, бирор-бир яхшилик ҳам кутиб бўлмайди. Аллоҳ Ўзи ҳикоя қилаётган аввалги умматлардан шундай қаттиқ қалблиларини бир муддат тек қўйиб қўйган. Улар бошидан ўтган мусибатларни ва: «Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик», – дейди. Яъни улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Бу дунёнинг матоҳлари уларга селдек оқиб келган. Албатта, улар бу нарсаларга чексиз хурсанд бўлганлар. Аммо иймонсиз, тазаррусиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Аслида иймонли, тазаррули ва тақволиларга нозу неъматлар, фаровон турмуш берилиши лозим. Аллоҳ таолонинг ваъдаси шу. Аммо бу нарсалар кофир-мушрикларга берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Нозу неъматга кўмилган кофирлар ғурурга кетиб, яна ҳам кўпроқ исёнга, гуноҳкорликка ўзларини урадилар. Аммо ҳақиқий ҳикмат кейин пайдо бўлади: «Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик». Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Уларни бирданига Аллоҳнинг азоби тутди. «Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар». Энди тавба-тазарру қилишга имкон қолмади. فَقُطِعَ دَابِرُ الْقَوْمِ الَّذِينَ ظَلَمُواْ وَالْحَمْدُ لِلّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ 45. Бас, зулм қилган қавмларнинг кети кесилди. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 22:29 | Савол-жавоблар | 203 | Долзарб саволлар