Дастурлаш

Ассалому алейкум ! 1). Мен веб дастурчиман(вебпрограммист) яъни интернетдаги сайтларни тузаман. Мен анчадан бери буюртмага сайт тузиб бераман бу ишим учун яхши хақ тўлашади. Шу ишим жоизми?
2). Телеграмдаги каналларни олди сотиси билан хам шуғуланаман, масалан 3000-4000 одам бор канални олиб уни олган нархимдан қимматроққа сотаман. Бу ишларни осон деб хам бўлмайди, чунки суткасига 12-13 соатлаб компьютерда ишлашга тўғри келади. Саволим шундаки бу қўлга ушлаб бўлмайдиган виртуал нарса. Бу йўл билан топилган пулни хукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар сиз қилган сайт ва саҳифалар шариатга зид ишлар билан машғул бўлмайдиган бўлса жоиз, олган пулингиз ҳам ҳалол. Буни шариатимизда “ҳуқуқи мужаррада” дейилади.  Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 22:41 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar