ШОМ НАМОЗИНИНГ ОХИРГИ ВАК,ТИ
ШАЙХ Х,АЗРАТЛАРИ. АЛЛОХ, СИЗГА БАРАКАЛИ УМР ВА ЯХШИ ОК,ИБАТ БЕРСИН. БАЪЗИЛАР НАМОЗ ВАК,ТИГА Х,АДДАН ТАШК,АРИ К,АТТИК, ТУРИШАДИ. ХУСУСАН ШОМ НАМОЗИНИ 10-15 ДАК,ИК,А БИЛАН ЧЕГАРАЛАШАДИ ВА ШУНЧА ВАК,Т УТИШИ БИЛАН БИРОР СААБ БИЛАН АВВАЛГИ ВАК,ТИ УТГАН ШОМ НАМОЗИНИ УМУМАН УК,ИШМАЙДИ БАЛКИ ХУФТОНДАН КЕЙИН К,АЗО К,ИЛИБ К,ИЛИБ УК,ИШАДИ. УМУМАН ШОМ НАМОЗИНИ УЗРЛИ Х,ОЛАТДА КЕЧИКТИРИБ К,УЙГАН КИШИ ТАХМИНАН К,АНЧА ВАК,Т ДАВОМИДА АДО СИФАТИДА УК,ИБ ОЛСА БУЛАДИ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу барча фиқҳ китобларида айтилган. Нимага ўша китобларни ўқимай ҳадеб, қайта-қайта сўрайверасизлар?!Шомнинг вақти қуёш ботгандан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир. Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Модомики, шафақ ғойиб бўлмаса, Шомнинг вақти бор», деганлар.Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда «Сўнгра Шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра Хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Демак, Шом намозининг вақти ушбу икки вақт орасида бўлади.Яна ҳам қўпол қилиб айтиладиган бўлса, бизда қуёш ботгандан кейин эллик дақиқа ўтгунча шомнинг вақти туради. Бундан ўн беш минутдан кейин уни ўқимай қўйганлар катта гуноҳга ўзини урган бўладилар.
29 Апрел 2022, 23:44 | Савол-жавоблар | 167 | Намоз