Қасам талоғи
Ассалому алайкум! Устозлар, оғайним маст қилувчи ичимликлар ичади. Аёли бир муддат ичмай туринг яхши ойларда Аллоҳ фарзанд берса харом лукма холатида бўлиб қолманг дебди. 1 хафта ичмапти. Хотини то мен хомиладорман демагунимча ичсангиз Аллоҳга қасам мен сизга талоқ бўлай дебди. Оғайним ўша куни ичиб бўлганакан. Саволим шуки оғайним қандай йўл тутсин. Аёли доимо Аллоҳни ибодатида юрадиган муслима аёл. Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёлнинг гапи билан талоқ тушмайди. Лекин аёлининг қасамини бузилишига сабаб бўладиган ишни қилмасин. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 00:34 | Савол-жавоблар | 174 | Оила ва турмуш