Мушкул кушод

Ассалому алайкум! Устозлар сайтлариздан мушкул кушод, ис чиқариш, ҳар хил қўл олишлар мумкин эмаслигини билдим ва оиламга етказдим. Аммо улар тушунмаяптилар. Шайх Ҳазратлари(раҳимаҳуллоҳ)нинг фолбинлик сеҳргарлик ҳакидаги китобини ҳам кўрсатдим, самара бермади. Шулар борасида яна саволлар пайдо бўлди.
1). Онам уйда мушкул кушод қиламан деди. Мен пул бермайман дедим, менга бақирди, хафа бўлди. Мен гуноҳкор бўлдимми?
2). Қўшнилар мушкул кушод, момо оши, жинкаш бахшилар бир-биридан қўл олса уйида шу муносабат билан дастурхон ёзиб ҳар бир келганларга дастурхондан еган нарсаларидан қолганларини тугунча қилиб берворишади. Бизни уйга ҳам олиб келишиса, “болаларимга едирманглар” десам ҳеч нарса бўлмайди деб мени койишади. Мен шундай ҳолатларда нима қилай?
3). Яна ҳар замон уйда ис чиқаришиб менга шу қовурган нон ва буғирсокларига Қуръон тиловат қил дейишади. Мен нима қилай?
4). Уйда шундай ношаръий ишлар бўлса, мен тўхтатишга кучим етмаса, лекин шу уйда ўтирсам гуноҳкор бўламанми? Илтимос устозлар сизларни дуоларингизга муҳтожмиз, оиламга Аллоҳдан инсоф ва тавфиқ сўраб дуо қилиб беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Гуноҳкор бўлмайсиз. 2). Фарзандларингизни емасликларига таълим беринг. 3). Бу нарсадан йироқ бўлинг. 4). Гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 00:34 | Савол-жавоблар | 236 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar