Операциядан кейинги номоз

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, бу сайт орқали жуда кўп нарсаларни билиб олдим. Сизларга минг раҳмат. Аллоҳга шукурки 5 вақт номоз ўқишни бошладим. Лекин баъзида тушунмай қолган саволлар келиб қолади. Минг бир узур билан сўрайман.  Операция бўлиб (кисерва) фарзандли бўлдим. Операциядан сўнг 2-3 ойча ўзимни тиклаб олишим қийин бўлди. Бундай холатда қандай намоз ўқиса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қодир бўлганингизча тик туриб ўқишга қодир бўлсангниз тик туриб, ўтириб ўқишга қодир бўлсангиз ўтириб, ўтириб ўқишга ҳам қийналсангиз ётиб ҳам ўқишингиз мумкин. Аллоҳ асло бандасини тоқатидан ташқари нарсага буюрмайди. Рукуъ ва саждага қийналсангиз ўтириб ишора қилиб ўқисангиз ҳам майли. Аллоҳ шифо берсин. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 00:58 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar