Аёл кишининг таълим бериши

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёлим ўрта мактабда чет тилидан дарс беради. Яқинда бир диндан илми бор дўстим аёл кишининг овози ҳам аврат ҳисобланади, деб айтиб қолди. Агар шундай бўлса, аёл кишининг мактаб ёки шунга ўхшаш муассасаларда ишлаши жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишлаши жоиз. Шариат беркит деган жойини беркитиб ишласа бўлди. Овоз саҳиҳ қавлда аврат эмас. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 01:39 | Савол-жавоблар | 161 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar