Бу каффоратми ва агар

Ассалому алайкум! Устозлар, мен ўзимча бир назр қилган эдим (агар шуни назр дейиш мумкин бўлса). "Агар мана шу ишни қилсам (1) ва ўзимни-ўзим жазолаш учун 3 кун ичида садақа қилмасам (2), каффорат тўлайман", - деб. Менда (1) шарт бажарилди, лекин (2) шартни 3 кун ўтиб эсдан чиқариб қўйибман. Энди мен каффоратни адо қиламанми? Агар шундай бўлса, замонамизда мискинлар борми? Ёки 60 кун пайдар-пай рўза тутишдан бошқа иложи йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Закот ва қурбонликка қодир бўлмаганлардан 10тасини топиб икки маҳал тоамлантиришингиз ёки бир одамни 10 кун таомлантиришингиз каффорат ҳисобланади. Бирданига бир кишига 10 кунликейини берсангиз бир кунликка ўтади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 21:07 | Савол-жавоблар | 143 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar